Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон ҳамда «Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 20 декабрдаги 592-сонқарорларига мувофиқ, шунингдек ахборот инфратузилмасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонлиқарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги марказий аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 46 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 33 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлигининг ходимларнинг чекланган умумий сони 10 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 7 нафар бўлган тузилмаси3-иловага мувофиқ;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони 4 ва 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловагамувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 16 август,
200-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлигининг тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларининг намунавий тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига
5-ИЛОВА
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари ходимларининг чекланган сони

Т/р

Минтақалар

Ходимларнинг чекланган умумий сони Бошқарув ходимлари сони Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар
1. Андижон вилояти 8 6 2
2. Бухоро вилояти 8 6 2
3. Жиззах вилояти 8 6 2
4. Қашқадарё вилояти 8 6 2
5. Навоий вилояти 8 6 2
6. Наманган вилояти 8 6 2
7. Самарқанд вилояти 8 6 2
8. Сирдарё вилояти 8 6 2
9. Сурхондарё вилояти 8 6 2
10. Тошкент вилояти 8 6 2
11. Фарғона вилояти 8 6 2
12. Хоразм вилояти 8 6 2
13. Тошкент шаҳри 8 6 2
Жами: 104 78 26
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттиришлар соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этиш ҳамда танловлар ўтказиш»;
б) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «бериш ва уларни қайтариб олиш тўғрисида» сўзлари «бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги «беради ва уларни қайтариб олади» сўзлари «беради ва уларнинг амал қилишини тўхтатади» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этиш ҳамда танловлар ўтказиш»;
тўртинчи хатбошидаги «тўхтатиб қўйиш ёки қайтариб олиш» сўзлари «ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «Почта ва телекоммуникацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «почта ва телекоммуникациялар» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этади ҳамда танловлар ўтказади»;
8-банднинг иккинчи хатбошидаги «бериш ва уларни қайтариб олиш тўғрисида» сўзлари «бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари «Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқи республика агентлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «тайёрлаш», «тўхтатиб туриш ёки қайтариб олиш» сўзлари тегишли равишда «шакллантириш», «ва амал қилишини тўхтатиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «тайёрлаш», «тўхтатиб туриш ёки қайтариб олиш» сўзлари тегишли равишда «шакллантириш», «ва амал қилишини тўхтатиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказиш ва фаолият турига лицензия олиш учун Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳга давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия олиш учун тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳужжатларни беради»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «е» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «е» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорибилан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 415-модда)
ж) 5-илова 9-бандининг ўн биринчи хатбошидаги«қайтариб олиш тўғрисида» сўзлари «амал қилишини тўхтатиш тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда):
иккинчи хатбошидаги «телекоммуникациялар соҳасида» сўзларидан кейин «Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Эксперт комиссияси лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан биргаликдаги аризаси олинган кундан бошлаб 20 кундан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва Телекоммуникациялар соҳасида тегишли фаолият турлари бўйича оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосасини ҳисобга олган ҳолда улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги эксперт хулосасини тайёрлайди»;
бешинчи хатбошидаги «текширувлар натижалари» сўзларидан кейин «Телекоммуникациялар соҳасида тегишли фаолият турлари бўйича оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосалари» сўзлари қўшилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, шу жумладан Телекоммуникациялар соҳасида тегишли фаолият турлари бўйича оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосаси асосида бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорига 4-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 53-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат алоқа хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари Комиссия таркибига киритилади.
Комиссия аъзолари алмашиш ҳуқуқисиз Комиссия мажлисларида қатнашадилар.
Вазирликлар ва идоралар вакиллари Комиссия таркибига тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари таклифлари бўйича киритиладилар.
Комиссиянинг шахсий таркиби белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 11 июндаги 274-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 56-модда):
иккинчи хатбошидаги «Агентлик марказий аппаратининг ходимларининг чекланган умумий сони 64 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 51 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ» сўзлари «1-иловага мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) қарорнинг 4 ва 5-бандлари, шунингдек қарорга 2456ва 6а-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
8-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг Ноширлик фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи функциясини бажаради»;
иккинчи хатбошидаги «уч» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Бош директор ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига» сўзлари «Бош директор ўринбосари — вазир ўринбосарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг олтинчи хатбошидаги «маблағ ажратишнинг тегишли даври учун давлат бюджетида тасдиқланган доирада» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 57-модда):
а) 14-банднинг иккинчи хатбоши «қарор» сўзидан кейин «тегишли фаолият турлари бўйича Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосасини ҳисобга олган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 30-банднинг биринчи хатбоши «тартибда» сўзидан кейин «шунингдек тегишли фаолият турлари бўйича Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосаси асосида» сўзлари қўшилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Телерадиоэшиттириш соҳасида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Асосий фаолияти давлат телевидение ва радиодастурларини шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) ҳисобланган ёки устав фондида мулкнинг давлат улуши камида 50 фоизни ташкил этадиган корхоналарга радиочастоталар бериш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов ўтказилмасдан амалга оширилади».