ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
06.05.1994 й.
N 1064-XII

 

Фуєароларнинг мурожаатлари тўјрисида

Єонуннинг мазкур таірири
ЎзР 13.12.2002 й. 446-II-сон Єонуни билан тасдиєланган
(Эски таіририга єаранг)

 

I. Умумий єоидалар
II. Фуєароларнинг мурожаат этиш іуєуєлари кафолатлари
III. Фуєароларнинг аризалар, таклифлар ва шикоятлар
бериш тартиби іамда уларни кўриб чиєиш
IV. Мурожаатларни кўриб чиєишда фуєароларнинг
іуєуєлари ва давлат органларининг мажбуриятлари
V. Фуєароларнинг мурожаатлари тўјрисидаги
єонун іужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

 

I. УМУМИЙ ЄОИДАЛАР

1-модда. Ушбу єонуннинг маєсади
2-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари тўјрисидаги
єонун іужжатлари
3-модда. Фуєароларнинг мурожаат этиш іуєуєи
4-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари шакллари
5-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари турлари
6-модда. Фуєароларнинг мурожаатларига
єўйиладиган талаблар
7-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари ва оммавий
ахборот воситалари
8-модда. Фуєароларни єабул єилиш
9-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш

 

1-модда. Ушбу єонуннинг маєсади

Ушбу єонун фуєароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) мурожаатлари соіасидаги муносабатларни тартибга солади.

 

2-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари тўјрисидаги
єонун іужжатлари

Фуєароларнинг мурожаатлари тўјрисидаги єонун іужжатлари ушбу єонун ва бошєа єонун іужжатларидан иборатдир.

 

3-модда. Фуєароларнинг мурожаат этиш іуєуєи

Ўзбекистон Республикаси фуєаролари давлат органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш іуєуєига эга.
Фуєароларнинг мурожаат этиш іуєуєидан фойдаланишлари бошєа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг іуєуєлари, эркинликлари ва єонуний манфаатларига путур етказмаслиги керак.
Хорижий давлатларнинг фуєаролари ва фуєаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ушбу єонунга мувофиє мурожаат этиш іуєуєига эга.
Фуєаролар томонидан фуєароларнинг ўзини ўзи бошєариш органларига мурожаат этиш соіасидаги муносабатлар ушбу єонунда белгиланган тарзда тартибга солинади.
Фуєароларнинг мурожаатлари, агар єонунларда уларни кўриб чиєишнинг бошєача тартиби белгиланган бўлса, ушбу єонунга мувофиє кўриб чиєилмайди.

 

4-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари шакллари

Фуєароларнинг мурожаатлари ојзаки ёки ёзма шаклда киритилади. Фуєароларнинг ојзаки ва ёзма мурожаатлари бир хил аіамиятга эга.
Фуєароларнинг мурожаатлари якка тартибда ёки жамоа томонидан берилиши мумкин.

 

5-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари турлари

Фуєароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят кўринишида бўлиши мумкин.
Ариза фуєароларнинг ўз іуєуєлари, эркинликлари ва єонуний манфаатларини рўёбга чиєаришда ёрдам кўрсатиш тўјрисидаги илтимоси баён этилган мурожаатидир.
Таклиф фуєароларнинг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларини ўз ичига олган мурожаатидир.
Шикоят фуєароларнинг бузилган іуєуєлари, эркинликлари ва єонуний манфаатларини тиклаш тўјрисидаги талаби баён этилган мурожаатидир.

 

6-модда. Фуєароларнинг мурожаатларига
єўйиладиган талаблар

Мурожаатларда фуєаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўјрисидаги маълумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моіияти баён этилган бўлиши керак.
Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчининг имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо єўйиш имкони бўлмаган таєдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиєланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми іам ёзиб єўйилади.
Фуєаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўјрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у іаєда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо єўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб іисобланади ва кўриб чиєилмайди.

 

7-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари ва
оммавий ахборот воситалари

Фуєароларнинг давлат органларига газеталар, журналлар, телевидение, радио ва бошєа оммавий ахборот воситалари таіририятлари орєали келиб тушган мурожаатлари ушбу єонунда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиєилади.
Фуєароларнинг оммавий ахборот воситаларига йўллаган мурожаатларидан оммавий ахборот воситалари тўјрисидаги єонун іужжатларига мувофиє жамоат фикрини ўрганиш ва акс эттириш учун фойдаланилиши мумкин.

 

8-модда. Фуєароларни єабул єилиш

Давлат органларида фуєароларни єабул єилиш ташкил этилади. Фуєароларни єабул єилиш раібар ёки бошєа мансабдор шахс томонидан амалга оширилади. Бунинг учун давлат органларида алоіида бўлинмалар тузилиши мумкин, фуєароларни єабул єилиш учун масъул мансабдор шахслар белгилаб єўйилади.
Єабул белгиланган кун ва соатларда, фуєаролар учун єулай ваєтда ўтказилади, єабул жадвали фуєаролар эътиборига етказилади.
Фуєаро ојзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиєловчи іужжат кўрсатиши керак.
Фуєарони єабул єилиш, агар унинг бир неча бор єилган мурожаати асоссиз, єонунга хилоф хусусиятда бўлса ёки унинг мурожаати бўйича єарор єабул єилиб бўлинган бўлса, рад этилиши мумкин.
Давлат органларида фуєароларни єабул єилиш тартиби мазкур органлар раібарлари томонидан белгиланади.

 

9-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш

Давлат органларида фуєароларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш єонун іужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.

 

II. ФУЄАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТ ЭТИШ
ІУЄУЄЛАРИ КАФОЛАТЛАРИ

10-модда. Фуєаролар мурожаат этиш іуєуєидан
фойдаланаётганда ихтиёрийлик
11-модда. Фуєаролар мурожаат этиш іуєуєидан
фойдаланаётганда камситишга йўл єўйилмаслиги
12-модда. Фуєароларнинг мурожаатларини єабул
єилиш ва кўриб чиєишнинг мажбурийлиги
13-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари муносабати
билан аён бўлиб єолган маълумотларнинг ошкор
этилишига йўл єўйилмаслиги
14-модда. Фуєароларнинг мурожаат этиши муносабати
билан уларнинг хавфсизлиги кафолатлари

 

10-модда. Фуєаролар мурожаат этиш іуєуєидан
фойдаланаётганда ихтиёрийлик

Фуєароларнинг мурожаат этиш іуєуєи ихтиёрийлик асосида амалга оширилади. Іеч ким бирон бир мурожаатни іимоя этишга ёки унга єарши єаратилган іаракатларда иштирок этишга мажбур єилиниши мумкин эмас.

 

11-модда. Фуєаролар мурожаат этиш іуєуєидан
фойдаланаётганда камситишга йўл єўйилмаслиги

Фуєаролар мурожаат этиш іуєуєидан фойдаланаётганда уларни жинси, ирєи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиєиши, эътиєоди, шахсий ва ижтимоий мавєеига єараб камситиш таєиєланади.

 

12-модда. Фуєароларнинг мурожаатларини єабул єилиш
ва кўриб чиєишнинг мажбурийлиги

Фуєароларнинг мурожаатлари албатта єабул єилиниши ва кўриб чиєилиши керак, ушбу єонун 6-моддасининг учинчи єисмида назарда тутилган іоллар бундан мустасно.
Фуєаро унинг мурожаатини єабул єилиш ва кўриб чиєиш асоссиз равишда рад этилганлиги устидан бўйсунув тартибида юєори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят беришга іаєли.

 

13-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари муносабати билан
аён бўлиб єолган маълумотларнинг ошкор этилишига
йўл єўйилмаслиги

Фуєароларнинг мурожаатларини кўриб чиєишда фуєароларнинг шахсий іаётига доир маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сири ёхуд єонун билан єўриєланадиган бошєа сир іисобланган маълумотлар ва, агар фуєароларнинг іуєуєлари, эркинликлари ва єонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошєа ахборотлар давлат органлари ходимлари томонидан ошкор этилишига йўл єўйилмайди.
Мурожаатга тааллуєли бўлмаган, фуєаронинг шахсига доир маълумотларни суриштириб билишга йўл єўйилмайди.
Фуєаронинг илтимосига биноан унинг шахсига доир бирон бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.

 

14-модда. Фуєароларнинг мурожаат этиши муносабати билан
уларнинг хавфсизлиги кафолатлари

Фуєароларни іамда уларнинг оила аъзоларини ўз іуєуєлари, эркинликлари ва єонуний манфаатларини рўёбга чиєариш ёки іимоя єилиш маєсадида давлат органларига мурожаат этганликлари учун таъєиб єилиш ман этилади.

 

III. ФУЄАРОЛАРНИНГ АРИЗАЛАР, ТАКЛИФЛАР ВА
ШИКОЯТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ІАМДА УЛАРНИ
КЎРИБ ЧИЄИШ

15-модда. Аризалар, таклифлар ва шикоятларни
бериш тартиби
16-модда. Аризалар, таклифлар ва шикоятларни
бериш муддатлари
17-модда. Фуєароларнинг мурожаатларини кўриб чиєиш
18-модда. Фуєароларнинг мурожаатларини
кўриб чиєиш муддатлари

 

15-модда. Аризалар, таклифлар ва шикоятларни бериш тартиби

Фуєароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари уларда єўйилган масалаларни іал этиш ваколат доирасига кирадиган давлат органига бевосита ёки бўйсунув тартибида юєори турувчи органга берилади.
Фуєаро ариза, таклиф ва шикоятни шахсан беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёки мурожаатини алоєа воситалари орєали юборишга іаєли. Вояга етмаганлар іамда муомалага лаёєатсиз шахслар манфаатларини кўзлаб ариза, таклиф ва шикоят уларнинг вакиллари томонидан єонун іужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.
Ариза, таклиф ва шикоятга улар юзасидан илгари єабул єилинган, фуєародаги мавжуд єарорлар (ёки уларнинг нусхалари), шунингдек ариза, таклиф ва шикоятни кўриб чиєиш учун зарур бўлган бошєа іужжатлар илова єилиниши мумкин.

 

16-модда. Аризалар, таклифлар ва шикоятларни
бериш муддатлари

Фуєароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлар бериши учун муддат белгиланмайди. Айрим іолларда муайян давлат органининг ариза, таклиф ва шикоятни кўриб чиєиш имкониятига, фуєароларнинг іуєує ва эркинликларини ўз ваєтида рўёбга чиєариш, уларнинг єонуний манфаатлари іимоя этилишини таъминлаш заруратига бојлиє бўлса, шунингдек єонунларда назарда тутилган бошєа асосларга кўра, бундай давлат органларига ариза, таклиф ва шикоятларни бериш муддати белгиланиши мумкин.
Бўйсунув тартибида юєори турувчи органга ариза ёки шикоят фуєарога унинг іуєуєлари, эркинликлари ва єонуний манфаатларини бузувчи іаракатлар (іаракатсизлик) содир этилганлиги ёки єарорлар єабул єилинганлиги маълум бўлиб єолган пайтдан эътиборан узоји билан бир йил ичида берилиши мумкин. Узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддат ариза ёки шикоятни кўриб чиєувчи давлат органи томонидан тикланади.

 

17-модда. Фуєароларнинг мурожаатларини кўриб чиєиш

Фуєароларнинг давлат органига келиб тушган мурожаатлари ана шу органнинг ўзи ёки зиммасига мурожаатларни кўриб чиєиш вазифаси юклатилган мансабдор шахс томонидан кўриб чиєилади.
Фуєароларнинг мурожаатлари, агар улар єўйилган масалаларни іал этиш ваколат доирасига кирмайдиган давлат органига юборилган бўлса, узоји билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу іаєда фуєарога хабар єилинади. Мурожаатларни кўриб чиєиши учун бошєа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки єарори ёхуд іаракати устидан шикоят єилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуєароларнинг мурожаатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуєаронинг ўзига єайтарилади.
Фуєароларнинг мурожаатларини іар тарафлама муфассал ва холисона кўриб чиєиш учун єўшимча ахборотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурат пайдо бўлса, мазкур мурожаатни кўриб чиєаётган давлат органининг мансабдор шахси єўшимча ахборот тўплаши мумкин.
Фуєароларнинг мурожаатини кўриб чиєаётган давлат органи зарур іолларда мурожаат жойнинг ўзида кўриб чиєилишини таъминлаши керак.
Алоіида іолларда, мурожаат этган шахснинг ўзи ёки бошєа шахс йўєлигида мурожаатни кўриб чиєишнинг имкони бўлмаса, улар давлат органининг мансабдор шахси томонидан чаєирилиши мумкин.
Фуєароларнинг мурожаатлари бўйича єабул єилинган єарорларни давлат органининг раібари ёки бошєа ваколатли мансабдор шахси имзолайди.
Агар ариза, таклиф ёки шикоятда баён єилинган масалалар іал этилаётганда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурати юзага келса, бу иш єонун іужжатларига мувофиє амалга оширилади.

 

18-модда. Фуєароларнинг мурожаатларини
кўриб чиєиш муддатлари

Фуєароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиєилади, єўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно ва бу іаєда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида маълум єилинади.
Ариза ёки шикоятлар масалани моіиятан іал этиши шарт бўлган давлат органига тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, єўшимча  ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиєилади.
Ариза ёки шикоятни кўриб чиєиш учун текшириш ўтказиш, єўшимча материаллар талаб єилиб олиш ёки бошєа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган іолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиєиш муддати тегишли давлат органи раібари томонидан истисно тариєасида узоји билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу іаєда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум єилинади.

 

IV. МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИЄИШДА
ФУЄАРОЛАРНИНГ ІУЄУЄЛАРИ ВА ДАВЛАТ
ОРГАНЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

19-модда. Мурожаатларни кўриб чиєишда фуєароларнинг
шахсан иштирок этиш іуєуєи
20-модда. Фуєароларнинг мурожаатларини кўриб чиєишда
єабул єилинадиган чора-тадбирлар
21-модда. Фуєаронинг мурожаатини кўриб чиєєан
давлат органининг мажбуриятлари
22-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари билан олиб
бориладиган иш таілили

 

19-модда. Мурожаатларни кўриб чиєишда фуєароларнинг
шахсан иштирок этиш іуєуєи

Мурожаат давлат органлари томонидан кўриб чиєилаётганда фуєаро мурожаатнинг кўриб чиєилиши жараёни іаєида ахборот олиш, важларини шахсан баён этиш ва изоілар бериш, мурожаатни текшириш материаллари іамда кўриб чиєиш натижалари билан танишиш, єўшимча материаллар таєдим этиш ёки уларни бошєа органлардан сўраб олиш тўјрисида илтимос єилиш, адвокат ёки ўз вакили хизматларидан фойдаланиш іуєуєига эга.
Мурожаатни кўриб чиєаётган давлат органларининг мансабдор шахслари фуєароларга уларнинг іуєуєлари, эркинликлари ва єонуний манфаатларига дахлдор іужжатлар, єарорлар ва бошєа материаллар билан танишиб чиєиш имкониятини таъминлашлари шарт.

 

20-модда. Фуєароларнинг мурожаатларини кўриб чиєишда
єабул єилинадиган чора-тадбирлар

Давлат органлари фуєароларнинг мурожаатларини кўриб чиєишда єонунга хилоф іаракатларнинг (іаракатсизликнинг) даріол олдини олишга доир чора-тадбирлар кўришлари, фуєароларнинг іуєуєлари, эркинликлари ва єонуний манфаатлари бузилишига олиб келаётган сабаблар ва шароитларни аниєлашлари, мурожаат єилганликлари муносабати билан фуєаролар таъєиб єилинишининг белгиланган тартибда олдини олишлари шарт.

 

21-модда. Фуєаронинг мурожаатини кўриб чиєєан
давлат органининг мажбуриятлари

Фуєаронинг мурожаатини кўриб чиєєан давлат органи унга мурожаатни кўриб чиєиш натижалари тўјрисида ва єабул єилинган єарорнинг моіияти іаєида ёзма шаклда хабар єилиши шарт.
Ариза ёки шикоят юзасидан єарор єабул єилган давлат органининг мансабдор шахси, агар фуєаро єарорга рози бўлмаса, унга єабул єилинган єарор устидан шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт.
Фуєаронинг мурожаатини кўриб чиєєан давлат органи, унинг мансабдор шахси мурожаатни кўриб чиєиш натижалари юзасидан єабул єилинган єарор ижросини назорат єилиши, агар фуєарога унинг іуєуєлари, эркинликлари ва єонуний манфаатлари бузилиши натижасида зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, єонунда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини єоплаш ёки маънавий зиённи компенсация єилишга доир чора-тадбирлар кўриши іам шарт.

 

22-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари билан
олиб бориладиган иш таілили

Фуєароларнинг мурожаатларини кўриб чиєаётган давлат органлари фуєароларнинг іуєуєлари, эркинликлари ва єонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини юзага келтирувчи сабабларни ўз ваєтида аниєлаш ва бартараф этиш маєсадида аризалар, таклифлар ва шикоятларни белгиланган тартибда умумлаштирадилар іамда таілил этиб борадилар.

 

V. ФУЄАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎЈРИСИДАГИ
ЄОНУН ІУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН
ЖАВОБГАРЛИК

23-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари тўјрисидаги
єонун іужжатлари ижроси устидан назорат
24-модда. Мансабдор шахсларнинг фуєароларнинг
мурожаатлари тўјрисидаги єонун іужжатларини
бузганлик учун жавобгарлиги
25-модда. Фуєаронинг ариза ёки шикоятини кўриб
чиєишда єонун талабларининг бузилиши оєибатида
фуєарога етказилган зарарнинг ўрнини єоплаш
26-модда. Фуєаронинг јайриєонуний хусусиятдаги ариза,
таклиф ёки шикоят берганлик учун жавобгарлиги
27-модда. Фуєароларнинг била туриб сохта маълумотлар
баён этилган мурожаатларини текширишга сарф
єилинган харажатларни єоплаш
28-модда. Низоларни іал этиш

 

23-модда. Фуєароларнинг мурожаатлари тўјрисидаги
єонун іужжатлари ижроси устидан назорат

Фуєароларнинг мурожаатлари тўјрисидаги єонун іужжатлари ижроси устидан назоратни давлат іокимияти ва бошєарув органлари ўз ваколатлари доирасида таъминлайдилар.

 

24-модда. Мансабдор шахсларнинг фуєароларнинг
мурожаатлари тўјрисидаги єонун іужжатларини
бузганлик учун жавобгарлиги

Фуєароларнинг мурожаатларини єабул єилишни ва кўриб чиєишни асоссиз равишда рад этиш, уларни кўриб чиєиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, єонунга зид єарор єабул єилиш, фуєаронинг бузилган іуєуєлари тикланишини іамда шикоят муносабати билан єабул єилинган єарор бажарилишини таъминламаганлик, фуєарога унинг іуєує ва эркинликлари іамда єонуний манфаатларига дахлдор бўлган іужжатлар, єарорлар ва бошєа материаллар билан танишиб чиєиш имкониятини беришни асоссиз равишда рад этиш ёки фуєароларнинг шахсий іаётига доир маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, фуєарони мурожаат єилганлиги учун таъєиб єилиш, шунингдек фуєароларнинг мурожаатлари тўјрисидаги єонун іужжатларини бошєача тарзда бузиш єонунга мувофиє жавобгарликка сабаб бўлади.

 

25-модда. Фуєаронинг ариза ёки шикоятини кўриб чиєишда
єонун талабларининг бузилиши оєибатида фуєарога
етказилган зарарнинг ўрнини єоплаш

Фуєаронинг аризаси ёки шикояти єаноатлантирилган таєдирда, ана шу мурожаат бўйича єонунга хилоф єарор єабул єилган давлат органи ариза ёки шикоят бериш ва уни кўриб чиєиш муносабати билан фуєарога етказилган зарарнинг ўрнини, тегишли давлат органининг талаби билан ариза ёки шикоятни кўриб чиєиш учун жойларга бориш муносабати билан сарф єилинган харажатларни єоплайди іамда ана шу ваєт ичида йўєотилган иш іаєини тўлайди. Фуєарога етказилган маънавий зиён іам суд тартибида компенсация єилиниши мумкин.
Фуєаронинг аризаси ёки шикоятини кўриб чиєишда єонун талаблари бузилганлиги муносабати билан унга етказилган зарарнинг ўрнини єоплаш маєсадида давлат органи томонидан тўланган маблајлар айбдор мансабдор шахсдан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин.

 

26-модда. Фуєаронинг јайриєонуний хусусиятдаги ариза,
таклиф ёки шикоят берганлик учун жавобгарлиги

Фуєаронинг туімат ва іаєоратдан иборат ариза, таклиф ёки шикоят берганлиги єонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

 

27-модда. Фуєароларнинг била туриб сохта маълумотлар
баён этилган мурожаатларини текширишга
сарф єилинган харажатларни єоплаш

Била туриб сохта маълумотлар баён этилган мурожаатларни текшириш муносабати билан давлат органи томонидан сарф єилинган харажатлар фуєародан суднинг єарорига биноан ундириб олиниши мумкин.

 

28-модда. Низоларни іал этиш

Фуєароларнинг мурожаатлари муносабати билан зарарнинг ўрнини єоплаш ва маънавий зиённи компенсация єилиш тўјрисидаги низолар суд тартибида кўриб чиєилади.

 

"Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами", 2003 й., 1-2-сон, 2-модда.